Муносабат Тинчлик – инсониятга инъом этилган энг улуғ неъмат. Ислом дини тинчликни ўзининг бош ғояси ва муҳим шиорига айлантирган. Динимиз осойишталикни асраб-авайлаш ва барқарорликни таъминлашни ибодат даражасига кўтарган. Бу йўлда имон, инсоф, адолат, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилинса, фитна ва адоват, турли иллатлар чекинади. Жорий йилнинг 22 декабрь куни…
ҚАДРЛИ ва ТАБАРРУК ҲОЖИБОБО ва ҲОЖИОНАЛАР! МУҲТАРАМ ҲОЖИАКАЛАР! АЗИЗ ва ҚИММАТЛИ МЕҲРИБЕПОЁН ОТАЛАР! ҲУРМАТЛИ ва МУНИС МЕҲРИДАРЁ ОНАЛАР! Бугунги юртимизни тинчлигида СИЗЛАРНИНГ ҳам хизматларингиз БЕҚИЁС КАТТА! СИЗЛАРНИНГ ўз оилангиз тарбиясидаги машаққатли ва шарафли, оғир ва савобли, сермаҳсул ва олижаноб фаолиятларингиз ҳар қандай таҳсину мукофотларга лойиқ ва муносиб!!! Халқимизнинг миллий маънавияти, оилаларимизда амал қилинадиган тартиб-қоидалар ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эгалигини ҳаммамиз жуда…
Мана, қиш фасли ҳам кириб келди. Бу фасл мўмин-мусулмонлар тўйиб-тўйиб ибодат қилиб олишлари, рўза тутишлари, тунларни бедор ўтказишлари учун қулай фурсатдир.Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа бўлади, рўза тутиб олади. Кечаси узун бўлади (таҳажжудга) туради”, деб марҳамат қилдилар (Имом…
Тошкент шаҳрида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар Миробод туманининг барча маҳаллалари бўйлаб давом этмоқда. Мазкур ҳафта давомида Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси Минаварова Нигора, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчи Матлюба Қаҳҳорова, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Тошкент шаҳар бўлими мутахассиси Алланазарова Нурхон, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходими, психолог Иргашева…
Фақиҳларнинг барчаси намозда Фотиҳа сурасининг сўнгида “омин”ни айтиш суннат эканига иттифоқ қилишган. Улар “омин”нинг дуо экани, яъни “Дуоларимизни ижобат қил” маъносини билдириши борасида ихтилоф қилишмаган. Шунингдек, уламолар дуо жаҳрий бўлганидан кўра, махфий тарзда амалга ошириш афзал эканини бир овоздан маъқуллашган. Зеро, Аллоҳ таъоло Қуръони каримда марҳамат қилади “Раббингизга махфий ва…
Ислом фиқҳи тарихида юксак баҳо берилган асарлар кўп. Улар қаторида ҳанафий мазҳабидаги фатволарни ўз ичига олган “Фатавойи ҳиндийя” тўплами алоҳида эътиборга молик. Асар ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур эвараси Шоҳжаҳоннинг ўғли Султон Муҳаммад Аврангзеб Оламгир ҳомийлигида Бурҳонпурлик Шайх Низом (ваф. 1090/1679) бошчилигида тўрт ёрдамчиси Шайх Важийҳуддин, Шайх Жалолуддин Муҳаммад, Қози Муҳаммад…
“Маййитнинг кийимларини тезда тарқатиб юборинглар, акс ҳолда у дунёда кийимсиз бўлади”. “52” маросимини қилиш керак, чунки маййит 52 кунда эти суягидан ажралади”. “Ўликнинг ҳурмати йўқми, ҳеч бўлмаса, 20 сигача таъзияда бўлайлик”. “Таъзия бўлган жойда бир йилгача тўй қилиб бўлмайди”. “Ўлик чиллага тирик чиллани аралаштирмаслик керак!”. “Келинингиз ҳомиладор бўлса, бармоғига ип…
Илм – зулматда нур, жаҳолатда энг яхши даводир. Олимлар эса йўлчи юлдуз каби йўл кўрсатувчилардир. Маърифат эгаларини яхши кўриш – чин мўминлик белгисидир. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламдан шундай деганларини эшитганман: اغد عالما او متعلما او مستمعا اواحب اهل العلم ولا تكن الخامسة فتهلك…
Ҳадис шарҳи Саҳобалардан бири садақа ҳақида сўраш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди ва: «“Ё Набияллоҳ, ажри энг улуғ садақа қайси?” деб сўради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай марҳамат қилдилар: “Ўзинг соғлом, қизғанчиқ ҳолингда, фақирликдан қўрқиб, бойишни умид қилиб турганингда қилган садақангдир. Жонинг ҳалқумингга келгунича (садақа беришни) кечиктириб, кейин: “Фалончига…
Тафаккур Инсон олдида икки йўл бор: у шундан бирини танлашга мажбур. Бирида лаззат ва роҳат нақд, иккинчисида лазззат ва роҳат озроқ бўлса ҳам, кейинроқ тўлиқ қилиб берилади. Инсонга ақл берилган, у шу ақл туфайли фойда ва зарар, яхши ва ёмонни фарқлаб олади. Қай бири фойдали эканини ажратиб олсагина,ҳаёти маъно-мазмун касб…
