Тошкент шаҳар бош отинойиси бошчилигида Миробод тумани отинойилари туманда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида иштирок этмоқдалар

Тошкент шаҳрида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар Миробод туманининг барча маҳаллалари бўйлаб давом этмоқда. Мазкур ҳафта давомида Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси Минаварова Нигора, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчи Матлюба Қаҳҳорова, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Тошкент шаҳар бўлими мутахассиси Алланазарова Нурхон, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходими, психолог Иргашева Нилуфар, Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар бўйича ёрдамчиси Соатова Зулайҳо, Тошкент шаҳар тарғибот гуруҳи раҳбари Аҳмедова Дилбар, Тарғибот гуруҳи аъзоси, психолог Раҳматуллаева Муаззам ва Дадахўжаева Дилдора ва маҳалла раислари иштирокида туманнинг Ат-Термизий”, “Қўйлиқ ота, Ойбек”, “Парвона””, Мовароуннаҳр”, “Толариқ”, Салар”, Чинор”, “Афросиёб”, “Янги Қўйлиқ” ва “Билимдон” МФЙларида “Оилада фарзанд тарбияси”, “Аёл- жамият кўзгуси”, “Либос инсон зийнати” мавзуларида  тадбирлар ўтказилди.

Шунингдек, Миробод тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар бўйича ёрдамчиси Тиллаева Каромат, шаҳар ва туман тарғибот гуруҳи раҳбарлари ва аъзолари, туманда фаолият юритувчи отинойилар, маҳалла фаоллари биргаликда маҳалларадаги тадбирларда ўз маърузалари билан фаол иштирок этиб, аёл-қизлар билан мулоқотлар ўтказмоқдалар.

Отинойилар томонидан жаҳолатдан сақланишнинг ягона йўли илму- маърифат эканлиги, муқаддас динимизда илм-маърифат улашиш, инсонларга яхшилик улашиш, имкониятлар ва яратилаётган шароитларга шукр келтириш билан яшаш лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Тадбирдан сўнг турли масалалар юзасидан муаммоли аёл-қизлар билан якка тартибда суҳбатлар олиб борилди.

Самимий руҳда бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотлар сўнгида иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар, ўз саволларига жавоблар олиб, тадбир ташкилотчиларига миннатдорчиликларини билдирмоқдалар.

Leave a comment