Shayxontohur tumani Koʻkcha Darvoza koʻchasi, 378-uy

Maqolalar

ИЛМДАН БОШҚА НАЖОТ ЙЎҚ

ИЛМДАН БОШҚА НАЖОТ ЙЎҚ

Биз кўриб турган бу ажиб дунё илм билан обод бўлади. Янги кашфиётлардан тортиб инсон ҳаётидаги ишларни енгил қиладиган барча замонавий технологиялар илм асосида юзага келди. “Илм” сўзи “билиш” деган маънони англатади. Бу шундай бир буюк неъматки, Одам алайҳиссаломга берилган илк инъомдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: وَعَلَّمَ آدَمَ الْأَسْمَاءَ كُلَّهَا ثُمَّ…

Read more

УСТОЗГА ЭҲТИРОМ – ДИНИМИЗ ТАЛАБИ

УСТОЗГА ЭҲТИРОМ – ДИНИМИЗ ТАЛАБИ

Инсон ҳаётида шундай улуғ зотлар борки, уларнинг номи қалбимизда бир умрга муҳрланади. Бизга илк бор ҳарф танитган, қўлимиздан тутган, илм эшикларини очган, яхши-ёмонни англашга, ҳаётда ўз ўрнимизни топишга йўл кўрсатган ана шундай азиз инсонлар устоз ва мураббийлардир. Ҳар йили 1 октябрь юртимизда Ўқитувчи ва мураббийлар куни сифатида кенг нишонланади. Зеро,…

Read more

ОРЗУЛАРИМИЗ ИНЪИКОСИ

ОРЗУЛАРИМИЗ ИНЪИКОСИ

Мустақиллик – бу шунчаки байроқ кўтариш эмас, балки миллатнинг ўз тақдирини ўз қўли билан ёзиш ҳуқуқидир. Ҳурлик – бу занжирлар узилган лаҳза эмас, балки инсон руҳиятининг Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч бир банда олдида бош эгмаслик қатъияти, матонати ва саботидир. Эркинлик – бу хоҳлаган ишни қилиш эмас, балки ҳақиқатни айтишга, адолатни…

Read more

ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛ БОШЛАНДИ

ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛ БОШЛАНДИ

Муҳаррам – қадри улуғ ой Ҳаж ойлари тугаб, ҳижрий 1448 йил бошланди. Ҳижрий йил муҳаррам ойидан бошланади. Муҳаррам Рамазондан кейинги энг ҳурматли ойдир. Динимизда бу ой уруш ҳаром қилинган ойлардан бири ҳисобланади. “Муҳаррам” сўзи “ҳурмат қилинган”, “тақиқланган” деган маъноларни англатади. Исломдан аввал ҳам араблар бу ойни улуғлаб, уруш ва жанжаллардан…

Read more

Юксак эътироф учун ташаккур

Юксак эътироф учун ташаккур

Оламлар Парвардигори Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. У Зотнинг фазлу марҳамати, инояту ҳидояти билан бизларга юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва жамият маънавиятини юксалтириш йўлида хизмат қилиш бахти насиб этди. Аввало, менга билдирилган юксак ишонч ва эътибор, муносиб рағбат ва мукофот учун юртимиз раҳбариятига, халқимизга, устозларим ва ҳамкасбларимга чуқур миннатдорлигимни изҳор…

Read more

ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМГА ҚЎШАЛОҚ ТУҲФА

ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМГА ҚЎШАЛОҚ ТУҲФА

Жаннатмонанд юртимизнинг мўмин-мусулмонлари ойларнинг саййиди бўлган Рамазон ойини ниҳоятда кўтаринки руҳда, кечаларини тоат-ибодат, кундузларини рўзадор ҳолда файзу футуҳ билан ўтказишди. Бу ойни солиҳ амаллар ва Аллоҳ таоло розилиги йўлидаги ибодатлар ойига айлантиришди. Алҳамдулиллаҳ, Раббимиз ваъда қилган буюк мукофотни қабул қилиш куни –  Рамазон ҳайити каби улкан шодиёна кунда турибмиз. Энг…

Read more

ДУНЁ ТАЖРИБАСИДА НОЁБ ҲОДИСА

ДУНЁ ТАЖРИБАСИДА НОЁБ ҲОДИСА

«Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» деган эзгу ғоя асосида хайрли ишлар давом этяпти.Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Шайхонтоҳур тумани «Эски Жарариқ» маҳалласи Кўксарой кўчасида яшовчи жисмоний имконияти чекланган кишилар ҳолидан хабар олдилар.Хонадон аҳлларига ифторлик учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.Абдуқаҳҳор домла шу хонадон аъзолари билан бирга…

Read more

Меҳр-мурувват ойи кўтаринки руҳда бошланди

Меҳр-мурувват ойи кўтаринки руҳда бошланди

Юртимизда Рамазон ҳар йилгидан ҳам кўтаринки руҳда бошланди. Чунки муҳтарам Президентимизнинг «Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорларида «Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» деган эзгу ғоя асосида кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш белгиланган.Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Рамазоннинг биринчи куни пойтахтимизнинг…

Read more

ФАЗИЛАТДА ТЕНГСИЗ ОЙ

ФАЗИЛАТДА ТЕНГСИЗ ОЙ

Ҳар йили Рамазон ойини юртимизда кўтаринки руҳда кутиб оламиз. Бу ойда мўмин-мусулмонларнинг меҳри ва саховати, мурувват ва футуввати жўш уради. Шулар боис ҳамда муқаддас Ислом дини таълимотига мувофиқ кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга хайру саховатлар кўрсатилади. Муҳтарам Президентимизнинг шу йил 16 февралдаги «Муборак Рамазон ойини…

Read more

СПОРТ – БИРДАМЛИК РАМЗИ

СПОРТ – БИРДАМЛИК РАМЗИ

Инсон тетик, бардам ва бақувват бўлиши учун мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланиши керак. Айниқса, бугунги фаровон ҳаётда – ҳар бир оилада жон бошига биттадан автоулов тўғри келаётган даврда бу жуда муҳим.Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан диний соҳа ходимлари ўртасида «Соғ танда – соғлом ақл»…

Read more