Жорий йилнинг 21 октябрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута экилиб, яшиллик миқёсини 2030 йилгача 30 фоизга етказиш мақсад қилингани қайд этилди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида диний соҳа ходимлари ҳам фаол қатнашмоқда. Хусусан, бугун, 2 декабрь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги «Беҳизор» маҳалласига ташриф буюриб, мевали ва манзарали дарахтлар ўтқаздилар.
Шу билан бирга, тумандаги барча имом-хатиблар ҳам ушбу тадбирда фаол қатнашдилар.
Кўчак экиб, боғ барпо этиш динимиз таълимотидир. Зеро, ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар бир муслим банда кўчат ўтқазса ёки экин экса, ундан қушми, инсонми ёки ҳайвонми еса, бунинг учун унга садақа (қилганлик савоби) бўлади», деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ривояти).
Бундай тадбирлар пойтахтимиз бўйлаб кенг миқёсда давом этяпти.









