Бир куннинг ўзида юздан зиёд хонадонга кириб, одамларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутиш, уларга имкон қадар кўмаклашиш – Ватанини, халқини, ҳамшаҳарларини, маҳалладошларини севган одамларнинг ишидир. Шу йил 25-сентябрь куни пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги «Исломобод» жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, туманлар…
Буюк аждодларимизнинг бой илмий меросини халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш, ёш авлоднинг маънавий-руҳий оламини бойитиш, уларнинг қалбида миллий ифтихор, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтиришга мамлакатимизда алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада шу йилнинг 15 август куни қабул қилинган “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги…
Халқимиз юрт тинчлигини улуғ неъмат, қут-барака, тараққиёт гарови, ўз орзу-интилишлари, эзгу ниятлари рўёбининг муҳим кафолати деб билади. Ёши улуғларимиз дуога қўл очганларида Яратгандан элу юртимизга тинчлик-омонлик, яхшилик ва тўкинлик сўраб қилган ниятлари замирида ҳам ана шундай чуқур маъно-мазмун мужассам. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 78-сессиясида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ислом…
Башарият қўлга киритаётган ютуқлардан қанчалик қувонсак, инсониятни таназзулга судровчи иллатларни кўриб куюнамиз. Бугун инсоният шундай бир иллатга мубтало бўлдики, уни, чин маънода аср вабоси дейиш мумкин: бу – гиёҳвандлик. Динимиз ҳалол билан ҳаромни ажратиб, бу борада аниқ таълимотни берган. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва…
Бойлик, илм ва ор-номус учрашиб қолибди. Бойлик: “Агар мен йўқолиб қолсам, бозорлардан изланглар”, дебди. Илм эса: “Мани масжид ва мадрасалардан топасиз”, дебди. Ор-номус эса: “Агар мен йўқолиб қолсам, излаб овора бўлманглар, ҳеч қаердан тополмайсизлар…” дебди. Ҳақиқатан, одамлар орасида ор-номусини шаънини йўқотган одамнинг бошқа йўқотадиган нарсаси қолмайди. Ҳамма: “Бу бебурд, орсиз,…
Шайх Саид Фуда ҳафизаҳуллоҳ айтади: «Ёшлик бу – илм-фан, фазилат ва камолга эришиш вақтидир. Бу вақтда ушбу амаллар орқали савоб ва яхшиликларга ноил бўлиш имконияти қўлга киритилади. Кексаликда эса унга эришиб бўлмайди. Демак, ёш инсон қувватли ва соғлик вақтида комилликни қўлга киритиш учун бор имкониятини сафарбар этсин. Мана шу айни…
Ёмғир қақраб ётган ерни яшилликка буркагани, сўлаёзган ниҳолни қайта жонлантиргани сингари яхши китоб, гўзал асар ҳам инсоннинг маънавий ташналигини қондиришда бебаҳо дурдонадир. Одамнинг қорни бир коса овқатга тўйиши мумкин, лекин мутолаадан “тўйган” инсон бўлмаса керак. Зотан, Аллоҳ таоло Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга фақат бир нарсанигина зиёдасини сўрашни…
Юртимизда қадимдан боғ барпо этиш, дарахтлар экиш, гулзорлар ва чаманлар бунёд қилиш эзгу анъана сифатида авлоддан-авлодга ўтиб, бу амаллар айнан баҳор фаслида кўпроқ амалга оширилади. Ҳар йили баҳор бошланиши билан, халқимиз таъбирича, “Ҳамал келди – амал келди” бўлса, қишлоқларда қимирлаган жон борки, далага ошиқади. Эзгу ниятлар билан ерга ниҳол қадайди.…
Муқаддас динимизда экин экиш, ерга уруғ қадаш, кўчат ўтқазиш савобли амаллардан ҳисобланиб, атроф-муҳитни обод қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Экилган кўчат ва ўсимликлар доимо Аллоҳ таолога тасбеҳ айтади, мевалари паррандаю даррандаларга, қушлару инсонларга манфаат етказади, соясидан кўпчилик баҳраманд бўлади.Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган…
Ойларнинг энг улуғи Рамазон, кунларнинг энг улуғи жума бўлганидек, кечаларнинг ҳам фазилатлиси қадр кечасидир. Аллоҳ таоло бу кеча ҳақда алоҳида сура нозил қилди ва унинг номини ҳам айнан шу кеча билан атади. بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ﴿ إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ. وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ. لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ…
