«ОИЛА – МУҚАДДАС ҚЎРҒОН»шу мавзудаги мавъиза барчага манзур бўлди Куни кеча Абдуқаҳҳор домла Юнусов хуфтон намозига шаҳардаги «Халифаи Худойдод» жоме масжидига ташриф буюрдилар. Намоздан сўнг масжид қавмига «Оила – муқаддас қўрғон» мавзусида мавъиза қилиб,жумладан бундайдедилар:– Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда…
Бугун, 2023 йил 21 август куни республикамизнинг 241 та туман, шаҳарлари бош имом-хатиблари шариф шаҳар – Бухорога жамланишди.Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчилигидаги пойтахтимизнинг 12 та туман бош имомлари ҳам айни пайтда Бухоро шаҳрида бўлиб турибди.Бугун Абдуқаҳҳор домла пешин намозига Бухоро шаҳридаги «Абу Ҳафс Кабир» жоме масжидига ташриф…
Кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳар – Бухорои шарифга республикамизнинг барча ҳудудларидан бош имом-хатиблар, аҳли илмлар ташриф буюришди.Эртадан шаҳардаги Мир Араб олий мадрасасида республикамизнинг барча шаҳар ва туманлари бош имом-хатиблари учун 3 кунлик малака ошириш курслари бошланади.Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчилигидаги пойтахтимизнинг 12 тумани бош имомлари ҳам мадрасага…
Савоб иш қилишга, эзгу амални бажаришга одатланган кишининг кўнгли нурафшон бўлади. Чунки хайрли амал кишининг қалбини нурлантиради. Шу нур одамнинг юзида балқийди. Бу масжид қуришдек савобли амалларга ўз ҳиссасини қўшаётган азизларимиз тимсолида яққол намоён бўлади.Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги «Усмон ибн Мазъун» жоме масжидига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.Қуръони карим…
Бугун, 2023 йил 18 май куни пойтахтимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар учун Шайхонтоҳур туманидаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди.Имом-домлаларга Тошкент ислом институти ректори, доктор, профессор, Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов «Ислом ва ҳозирги замон» мавзусида гўзал суҳбат қилиб берди.Йиғилиш сўнгида Тошкент ислом институти ректори, доктор, профессор, Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқовни Тошкент шаҳар…
Муқаддас динимизда экин экиш улуғ ва савобли амаллардан ҳисобланиб, ерни обод қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Экилган кўчат ва ўсимликлар доимо Аллоҳ таолога тасбиҳ айтади.Инсон ернинг гўзаллигини нафақат асраб-авайлаши, балки унинг янада гуллаб-яшнаши учун ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, келажак авлодга табиий бойликларини бус-бутун етказиш, экологик муаммоларни бартараф…
Бугун Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидида пойтахтимизда фаолият юритаётган отинойилар учун семинар ташкил этилди.Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, шаҳар имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова иштирок этди.Абдуқаҳҳор домла семинарни кириш сўзи билан очиб, отинойилар ўртасида радикаллашувнинг олдини олиш, уларнинг ижтимоий…
