#Ташриф #Бухоро

«ОИЛА – МУҚАДДАС ҚЎРҒОН»
шу мавзудаги мавъиза барчага манзур бўлди

Куни кеча Абдуқаҳҳор домла Юнусов хуфтон намозига шаҳардаги «Халифаи Худойдод» жоме масжидига ташриф буюрдилар. Намоздан сўнг масжид қавмига «Оила – муқаддас қўрғон» мавзусида мавъиза қилиб,жумладан бундайдедилар:
– Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, у оқибатда чуқур таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади. Оиланинг тинч, фарзандларнинг бахтли бўлишлигида эр-хотиннинг ҳар иккиси ҳам оиладаги ўз бурчларини астойдил адо этишга интилишлари муҳимдир. Шунингдек, эрнинг ўз аёлидаги ҳақлари, аёлнинг ҳам ўз эридаги ҳақлари белгилаб қўйилган. Аллоҳ таоло эркак кишига оиладек муқаддас даргоҳга раҳбар бўлиш вазифасини юклаганлигини Қуръони Каримда шундай марҳамат этади: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари(эркаклар)ни айримлар(аёллар)идан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилишлари(учун)дир” (Нисо сураси, 34-оят).
Эркак кишининг энг катта бурчи оиласини уй-жой, кийим-кечак ва озиқ-овқат билан таъминлашдир. У ўз қарамоғидагиларни ўзгаларга қарам бўлиб қолишига йўл қўймаслиги лозим. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, давлатимиз Раҳбарининг чуқур ўйланган истиқбол режаларини ўзида акс эттирган, мамлакатимизни яқин истиқболда ривожлантиришга доир стратегик йўналишлар бўйича нуқтаи назари баён қилинган мурожаатномасида рақамли иқтисодиётдан тортиб, ҳар бир оилани уй-жой билан таъминлашгача бўлган масалаларни кўтарилгани, халқ қайғуси, фуқаро манфаати бирламчи вазифа қилиб қўйилгани таҳсинга сазовордир…
Ташриф сўнгида хайрли дуолар қилинди.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Leave a comment