Кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳар – Бухорои шарифга республикамизнинг барча ҳудудларидан бош имом-хатиблар, аҳли илмлар ташриф буюришди.
Эртадан шаҳардаги Мир Араб олий мадрасасида республикамизнинг барча шаҳар ва туманлари бош имом-хатиблари учун 3 кунлик малака ошириш курслари бошланади.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчилигидаги пойтахтимизнинг 12 тумани бош имомлари ҳам мадрасага йиғилишди.
Айни пайтда Мир Араб мадрасасига йиғилган аҳли илмлар эртадан бошланадиган малака ошириш курсларини ўзаро маслаҳатлашиб, бошланажак ўқувлар ҳар жиҳатдан манфаатли бўлишини тилаб, дуолар қилишди.
Аллоҳ таоло малака ошириш курсларини манфаатли қилсин.
✅ Улашинг | @MuslimShosh



















