Имом Ғаззолий “Иҳёу улумид-дин” китобларида ушбу ҳадисни келтирадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нафсингизга қарши очлик ва чанқоқлик билан курашинглар. Албатта бу иккисининг ажри Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчининг ажри кабидир”, дедилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига кирдим ва у зот алайҳиссаломни ўтириб намоз ўқиётган ҳолатларида топдим.…
