Тинчлик – бебаҳо неъмат

Тинчлик-осойишталик – неъматларнинг энг сараси. Зеро, ҳаётнинг осуда давом этиши, Аллоҳ таоло буюрган амалларни тўлиқ адо этиш, айниқса, мамлакат тараққиёти, ислом дини равнақаи учун тинчлик ва хотиржамлик сув билан ҳаводек зарур.
Осойишталик ҳар кимга ҳар жойда керак. Киши хотиржам бўлсагина ҳаётда кўзлаган мақсад ва орзу-ҳавасларини амалга ошира олади. Оиласи тинч бўлса, фарзандларининг таълим-тарбияси билан бемалол шуғулланиш, уларни келажак ҳаётга тайёрлаш билан машғул бўлиш имкониятига эга бўлади.
Аллоҳ таоло каломида марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз» (Бақара сураси, 208-оят).
Ислом дини ўз номи билан тинчликдир. Унинг таълимотидаги асосий даъват инсонларни тинчликка чақириш, Ер юзида осойишта ҳаёт ўрнатиш, одамларни бир-бирига меҳр-мурувватли бўлишга, дини, миллати, ирқидан қатъи назар, ўзаро иззат-ҳурмат кўрсатишга чорлашдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар, у ҳотиржамлик ва сиҳат-саломатлик», (Имом Бухорий ривояти).
Демак, тинчлик-хотиржамлик Аллоҳ таолонинг буюк неъматларидан биридир. Шу боис динимиз мана шу неъматларнинг қадрига етишга тарғиб этади.

Садриддин АБДУКАРИМОВ,
Тошкент ислом институти талабаси

Leave a comment