Отинойилар учун ташкил этиладиган 1-кунлик ўқув-семинар

Жорий йил 24 январь куни Шайхонтоҳур тумани “Шайх Зайниддин” жоме масжидининг мажлислар залида Тошкент шаҳар ва туманлар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари ва барча отинойилар учун ташкил этилган бир кунлик ўқув семинар бўлиб ўтди.
Семинар Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев, Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова, Олмазор тумани “Сирож солиҳ” масжиди имом хатиби, Имом Бухорий номидаги ТИИ катта ўқитувчиси Ҳасан домла Қодиров, иштирокида бўлиб ўтди. Тадбир Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Абдуқаҳҳор домла Юнусов ўқув семинарни кириш сўзи билан очиб бердилар ва ислом дини таълимотларида илм-маърифатга юксак эътибор қаратилганини таъкидлаб, семинар иштирокчиларига миннатдорлик билдирдилар. Семинар сўнггида ўз маърузалари билан иштирок этган Устозларга миннатдорчилик билдирилди ва отинойиларнинг фаолиятига ҳамда илмий изланишлари, халқимизга маърифат улашишда улкан салоҳият ва заковат тилаб, хайрли дуолар қилинди.

Leave a comment