«Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» деган эзгу ғоя асосида хайрли ишлар давом этяпти.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Шайхонтоҳур тумани «Эски Жарариқ» маҳалласи Кўксарой кўчасида яшовчи жисмоний имконияти чекланган кишилар ҳолидан хабар олдилар.
Хонадон аҳлларига ифторлик учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Абдуқаҳҳор домла шу хонадон аъзолари билан бирга ифторлик дастурхони атрофида ўтириб, улар билан дилдан суҳбатлашдилар.
Хонадон эгалари кўрсатилган бу мурувватдан кўнгиллари тоғдек кўтарилиб, шу хайрли ишларнинг бошида турган муҳтарам Президентимизнинг, Муфтий ҳазратларининг ва барча раҳбарларнинг ҳақларига дуолар қилдилар.
Ҳақиқатан, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилалар, кекса кишилар, беморлар ҳолидан хабар олиш, уларга зарур кўмаклар бериш дунё тажрибасида ноёб ҳодиса ҳисобланади.
Аллоҳ таоло эҳсонларни қабул айласин!
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати







