Тошкент шаҳрида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар Учтепа туманининг барча маҳаллалари бўйлаб давом этмоқда. Мазкур ҳафта давомида Дин ишлари бўйича қўмита ходимаси Нигора Минаварова, Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул ходимаси, шаҳар тарғибот гуруҳи раҳбари аъзоси Нилуфар Иргашева, Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова иштиркида туманнинг “Кўксарой”, А.Қодирий номли, “Шофайзибоғ”, “Қор Ёғди”, “Оқмачит”, “Бекобод”, “Чаманзор”, “Шарқ Юлдузи”, “Шафтолизор” ва “Учтепа” МФЙларида “Оилада фарзанд тарбияси”, “Аёл- жамият кўзгуси”, “Либос инсон зийнати” мавзуларида тадбирлар ўтказилди.
Шунингдек, Учтепа тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар бўйича ёрдамчиси Нафиса Қорабоева шаҳар ва туман тарғибот гуруҳи раҳбарлари ва аъзолари, туманда фаолият юритувчи отинойилар, маҳалла фаоллари биргаликда маҳалларадаги тадбирларда ўз маърузалари билан фаол иштирок этиб, аёл-қизлар билан мулоқотлар ўтказмоқдалар.
Отинойилар томонидан жаҳолатдан сақланишнинг ягона йўли илму- маърифат эканлиги, муқаддас динимизда илм-маърифат улашиш, инсонларга яхшилик улашиш, имкониятлар ва яратилаётган шароитларга шукр келтириш билан яшаш лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.
Тадбирдан сўнг турли масалалар юзасидан муаммоли аёл-қизлар билан якка тартибда суҳбатлар олиб борилди.
Самимий руҳда бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотлар сўнгида иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар, ўз саволларига жавоблар олиб, тадбир ташкилотчиларидан миннатдорчиликларини билдирмоқдалар.



