Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият олиб бораётган барча масжидларда фуқаролар мурожаатлари юзасидан қабул куни деб белгиланганлиги муносабати билан, жорий йилнинг 13 август куни “Сузук ота” жоме масжидида фаолият олиб борувчи Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова томонидан фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди.
Фуқароларнинг турли оилавий масалалалари ва аёллларга хос масалалар юзасидан қилган мурожаатлари тингланди. Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича берилган саволларига шаҳар бош отинойиси Зулайҳо Соатова томонидан батафсил жавоб берилди. Суҳбатлар якунида фуқаролар, маслаҳат ва тавсияларидан кўнгиллари тўлиб ўз ташккурларини билдириб мамнун бўлдилар.
