Тошкент шаҳар бош имом хатибининг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари иштирокидаги йиғилиш

Йиғилишни Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси З.Соатова кириш сўзи билан очиб бериш учун сўзни Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари Эргашали домла Рустамов га берди. Э.Рустамов тадбирни Қуръон тиловати ва хайрли дуолар билан очиб берди. Сўнгра йиғилганларни кун тартибидаги масалалар билан таништириб, дастлабки “Ақийда масалалари: куфр ва ширкнинг ўртасидаги фарқ” мавзусида маъруза қилди. Э.Рустамов ширк – Аллоҳ таолога хос бўлган сифатларни Ундан ўзгага нисбат беришлигини, мисол учун, ўша махлуққа сажда қилиши, унга атаб жонлиқ сўйиши, назр қилиши, бошига мушкул иш тушганда ундан ёрдам сўраши ва уни ҳар жойда ҳозиру нозир, деб эътиқод қилиши ҳамда унда тасарруф қилиш қудрати бор, деб ўйлашлик,. буларнинг ҳаммаси ширклигини батафсил тушунтирди.

Э.Рустамов кофирлик диндаги зарур нарсалардан бирини инкор қилиш билан бўлиши, яъни иймон келтириш вожиб бўлган ҳар бир нарсани инкор қилиш билан бўлишини, мушрик диндаги зарурий нарсалардан бирортасини инкор қилмаслигини лекин Аллоҳ таолага хос сифатлардан бирида, Унинг ҳукмларида, исмларида ёки ишларида ширк келтириши мумкинлигини батафсил баён қилдилар.

Э.Рустамов ҳалқимиз орасида исломда бўлмаган маросимлар, бидъат-хурофотларга ва исрофгарчиликларга йўл қўйилаётганига гувоҳ бўлаётганимизни, аёллар ўртасида ўтадиган баъзи бешик тўйи, чилла гузорон ва бошқа турли маросимларда ҳам бидъат-хурофотлар динимизда, миллийлигимизда йўқ бўлган ишлар бўлаётганини таъкидлаб, бу мавзуларда отинойиларимиз аёлларга тушунтириш ишлари олиб боришлари зарурлигини айтидилар. Шунингдек, Эргашали домла Рустамов отинойиларнинг маънавий ва маърифий тадбирларга ва оилавий маросимларга бораётганларида алоҳида тайёргарлик билан боришларини таъкидлади.

Муаззам Раҳматуллаева оилалардаги нотинч вазиятни бартараф этиш учун эр-хотин бирдек оила муносабатларини ўрганишлари лозимлигини, нотинч оилалар билан ишлашда аёл-қизларга индивидуал психологик ёрдам бериш, уларнинг тинглаб ва муаммога ечим бериш оилани бузилишини олдини олишни энг самарали усули эканлигини таъкидлади.

Нилуфар Иргашева отинойилар фаолияти билан боғлиқ бир қатор масалалар тўғрисида фикр алмашди. Шу билан бирга август ойида амалга оширилиган ишлар юзасидан таҳлилий фикрини билдириб, шунингдек, хар бир отинойи МФЙ идораларда “Жахолатга карши маърифат” лойиҳаси асосида ташкил этилаётган маьнавий-маьрифий тадбирларни ўтказишда фаол бўлишлари лозимлигини ва аёлларни урфимиз ва миллийлигимизга хос кийинишларини ва бошқаларга тақлид қилмасликларини ҳақида босқичма-босқич тушунтириш ишларини олиб боришини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш доирасида отинойиларнинг саволларига жaвоблар қайтарилди

Кун тартиби юзасидан билдирилган, фикр мулоҳаза ва таклифларни инобатга олиб, йиғилиш қарор қилади:

  1.  Тошкент шаҳар ва туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиларига:

Отинойилар семинар доирасидаги мавзулар юзасидан ўз илм салоҳиятларини ошириб боришларида ҳудуларидаги имом домлалар билан ҳамкорликда иш олиб боришлари таъминлансин.

Отинойилар томонидан содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш юзасидан огоҳлантирилсин.

Барча отинойилар, туман бош отинойиси ва имом хатибига бўйсунган ҳолда иш олиб бориши таъминлансин.

Ижтимоий муҳитни соғломлаштириш юзасидан аёлларга тушунтириш ишлари олиб борилсин.

2. Ушбу йиғилиш баёни ижросини назорат қилиш шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси З.Соатова зиммасига юклансин.

Йиғилишни баёнлаштирди:                                                                   Х.Тураева

Leave a comment