Маълумот
Жорий йилнинг 23 август куни Мирзо Улуғбек тумани “Тепа” жоме масжиди мажлислар залида Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова, Мирзо Улуғбек тумани бош имом хатиби ноиби А.Рўзиқулов, Мирзо Улуғбек тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О.Неъматова ва Мирзо Улуғбек тумани отинойилари билан биргаликда семинар йиғилиш ўтказилди. Семинар йиғилишни Мирзо Улуғбек туман бош имом-хатиби ноиби Абдушукур домла Рўзиқулов кириш сўзи билан очиб берди ва дуо қилинди. Сўнгра йиғилганларни кун тартибидаги масалалар билан таништириб, дастлабки “Юртимиз уламолари” мавзусида маъруза қилиш учун сўзни Мирзо Улуғбек тумани отинойиларига берди.
Мирзо Улуғбек бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О.Неъматова Моварауннаҳр юрти кўп минг йиллик давлатчилик тарихи, маданияти, урф-одат ва анъанасига эга бўлгаглиги ушбу юртда ҳам диний, ҳам дунёвий таълим чуқур ўрганилганлигини, Ўзбекистон алломаларининг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси тўғрисида сўз юритилганда, энг аввало, “муҳаддислар султони” деган шухратга эга бўлган Имом Бухорий бобомизнинг муборак номлари Моварауннаҳрда ислом илмларининг тарқалишига асос бўлганлигларини таъкидладилар.
Бу зотнинг илм йўлида чеккан риёзатлари, ҳадис илмининг ривожига қўшган ҳиссалари ҳамда яратган асарлари бутун дунёда тиллардан-тилларга достон бўлганини Ислом динининг биринчи муқаддас манбаси бўлмиш Қуръони каримдан кейинги ўринда турувчи “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” ҳадислар тўплами ҳам шу улуғ зотнинг кўп йиллик илмий фаолиятлари ва бу йўлдаги ихлослари ҳақида батафсил маьлумот бердилар.
Шунингдек О.Неъматова жаҳон илм-фан тараққиёти ривожига беқиёс ҳисса қўшган қутлуғ она диёримиздан илм-фаннинг барча соҳалари, жумладан, исломий илмларда ҳам жаҳонга донг таратган буюк алломалар етишиб чиққан. Ватанимиз тарихининг ўчмас саҳифалари ана шундай буюк ва мўътабар зотларнинг ҳаётлари билан чамбарчас боғлиқигини, шу боис Ватанимизнинг «Ўзбекистон – буюк алломалар юрти» дея аталиши айни ҳақиқат эканлигини алоҳида таъкидладилар.
Мирзо Улуғбек тумани отинойилари заминимиз азалдан буюк алломалар, мутафаккирлар, ўз замонасидан ўзиб кетган даҳолар юрти бўлиб келганлигини, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Ал-Хоразмий, Абу Мансур Мотуридий, Абулмуин Насафий, Бурҳониддин Марғиноний, Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Мухторхон Абдуллаев каби буюк ва мўътабар зотларнинг ҳаётлари ва илмий фаолиятлари ҳақида батафсил маьлумот бердилар.
Йиғилиш якунида Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси З.Соатова отинойилар фаолияти билан боғлиқ бир қатор масалалар тўғрисида фикр алмашди. Шу билан бирга Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова томонидан отинойиларга иш режада амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларни батафсил тушунтирди.



