Мўмин-мусулмон учун ақоид бирламчи илм ҳисобланади. Ақидаси мустаҳкам инсон турли бузғунчи тоифларнинг алдовларига учмайди.
Имом Абу Мансур Мотуридий бобомиз ақида илмини тартибга солган. У кишининг «Китобут тавҳид» асари ақоидга оид муҳим манбадир.
Муҳтарам Президентимизнинг шу йил 14 мартдаги «Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори аллома аждодимизнинг бой илмий меросини чуқур ўрганишда муҳим ҳужжат ҳуқуқий асос бўлади.
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳ Ислом оламида турли ўзгаришлар авж олаётган, ҳар хил ақидавий фирқалар, тоифлар қўпайиб, бир‑бирлари билан тортишиб юрган бир пайтда яшаб, ижод қилди.
Ҳозирги вақтда дунё мусулмонларининг тахминан 40 фоизи ушбу таълимот вакиллари саналади.
Бугунги кунда дунё миқёсида диний ихтилофлар мураккаблашиб, мутаассиб оқимларнинг фаолияти тобора кучайиб бораётир. Шундай мафкуравий кураш жараёнида ёшларни исломнинг анъанавий таълимотига зид ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, хусусан, ақида масалаларида илгари сурилаётган нотўғри ақида ва тушунчаларни мотуридийлик таълимоти асосида тузатиш долзарб аҳамиятга эга.
Бу борада Имом Мотуридийнинг «Китобут тавҳид», «Таъвилоту аҳлис сунна» асарларини чуқур ўрганиш муҳим аҳамият кас этади.
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ мусулмонларнинг ҳидоят йўлини тутишларида пешво бўлгани, уларга йўлбошчилик қилгани учун «Ҳидоят байроғи» деган унвонга сазовор бўлган.
Абдуқаҳҳор домла ЮНУСОВ,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби