БУЮК АЖДОДЛАР МЕРОСИ – III РЕНЕССАНС ПОЙДЕВОРИ

Пойтахтимизда шу мавзуда Ўзбекистон олимлар форуми ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 3-4 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказида  «Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори» Ўзбекистон олимлар форуми бўлиб ўтмоқда.
Беш юзга яқин иштирокчини қамраб олган Форумда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказининг мақсад ва вазифалар, келгуси режаларини намоён этадиган 10 дан ортиқ семинарлар ва тақдимотлар ташкил этилмоқда.
Форумда тақдим этилган ҳар бир лойиҳа бўйича олимлар иштирокида муҳокамалар ташкил этилиб, иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланади.
Анжуманда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳам иштирок этмоқдалар.
Форумнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг “Жаҳон илм-фани тараққиёти ва цивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ қилиш ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқларни тарғиб қилиш” бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган илмий-тадқиқот ишлари, музей, архив, кутубхона ва қўлёзмалар фондини бойитиш тадбирларини ташкил этишни таъминлашга  қаратилган.
Тадбирда Тошкент шаҳар бош ииом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳам сўзга чиқиб,  анжуман ишига муваффақиятлар тиладилар.

Leave a comment