МАЪРИФАТПАРВАР БОБОЛАРИМИЗ ИЗИДАН

Тошкент шаҳар туманларида маърифатпарвар боболаримизнинг жадидчилик фаолияти, ғоялари, мақсадлари, вазифалари ва Туркистон тараққиётига қўшган ҳиссасини ўрганиш мақсадида отинойилар томонидан ҳар ойда семинар ўтказиш йўлга қўйилди.
Жорий йилнинг 27 апрель куни Янгиҳаёт туманида фаолият юритаётган отинойилар иштирокида «Исҳоқхон тўра Ибрат – маърифатпарвар шоир, забардаст тилшунос, тарихшунос олим, илк ўзбек матбуотчиси» мавзусида маънавий-маърифий семинар ўтказилди.
Семинар Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова иштирокида бўлиб ўтди.
Семинар Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова ўзбек жадидчилигида, ўзлигимизни сўндирмасдан, унинг асосида мўътадил ва маърифатпарвар миллат сифатида бирлашишга эришиш ғоясини илгари сурилганини тушунтирди. Улар яшаган даврни билиш ва бундан хулоса чиқариб, маърифатпарвар боболаримизга муносиб авлод бўлиш нақадар муҳим экани аёнлашади.
Маърифатпарвар шоир, забардаст тилшунос, тарихшунос олим, илк ўзбек матбаатчиларидан бўлган Исҳоқхон тўра Ибратнинг ибратга тўла ҳғаёт йўлларини ўрганиш бугун жуда муҳимдир.
Янгиҳаёт тумани отинойилари томонидан олимнинг ҳаёт йўли батафсил баён этилди. Шунингдек, унинг серқирра ижодкор сифатидаги фаолияти батафсил очиб берилди.
Зулайҳо Соатова семинар сўнгида отинойиларнинг ҳар бир тайёрлаган маърузаларини алоҳида эътироф этиб, уларга илмда, изланишда бардавом бўлиб, халқимизга етказишда улкан салоҳият ва заковат тилаб, хайрли дуолар билан семинарни якунлади.

Leave a comment