ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИДА ОТИНОЙИЛАР ҲАМ ФАОЛ

Тошкент шаҳрида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар Янгиҳаёт туманининг барча маҳаллалари бўйлаб давом этмоқда.
Шу ҳафта давомида Дин ишлари бўйича қўмита мутахассислари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходими, психолог Иргашева Нилуфар, Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Соатова Зулайҳо ва бошқалар иштирокида туманнинг “Янги Дархон”, “Янги Умид”, “Виқор”, “Йўлдош”, “Чароғон”, “Ҳумо”, “Чортоқ”, “Янги Чоштепа”, “Янгиҳаёт” МФЙларида “Оилада фарзанд тарбияси”, “Аёл- жамият кўзгуси”, “Либос инсон зийнати” мавзуларида  тадбирлар ўтказилди.
Шунингдек, Янгиҳаёт тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Шарипова Шижоат, шаҳар ва туман тарғибот гуруҳи раҳбарлари ва аъзолари, туманда фаолият юритувчи отинойилар, маҳалла фаоллари биргаликда маҳалларадаги тадбирларда ўз маърузалари билан фаол иштирок этиб, аёл-қизлар билан мулоқотлар ўтказмоқдалар.
Отинойилар томонидан жаҳолатдан сақланишнинг ягона йўли илму маърифат эканлиги, муқаддас динимизда илм-маърифат улашиш, инсонларга яхшилик улашиш, имкониятлар ва яратилаётган шароитларга шукр келтириш билан яшаш лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.
Тадбирдан сўнг турли масалалар юзасидан муаммоли аёл-қизлар билан якка тартибда суҳбатлар олиб борилди.
Самимий руҳда бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотлар сўнгида иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар, ўз саволларига жавоблар олиб, тадбир ташкилотчиларига миннатдорчиликларини билдирмоқдалар.

Leave a comment