ТУМАН ИМОМЛАРИ ИШТИРОКИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов пойтахтимиз туманлари бош имом-хатиблари билан zoom платформаси орқали йиғилиш ўтказдилар.
Йиғилиш кун тартибидаги асосисй масалалар муҳокама этилди. Хусусан, йил якунланишига 1,5 ой қолгани, шу муносабат билан йиллик ҳисоботлар ўз вақтида топширилиши, қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, қурилиши давом этаётган масжидлардаги ҳолат, жомеларнинг қачон фойдаланишга топширилиши, масжидларда озодаликка қатъий риоя қилиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, зарур тавсиялар берилди.
Тадбир сўнгида хайрли дуолар қилинди.

Leave a comment