Юртдошларимиз учрашувлардан мамнун

Айни кунларда Жанубий Корея Республикасида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъулларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Тежон, Пусан ва Улсан шаҳарларидаги ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарияти ва меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг иш ва яшаш шароитларини ўрганяптилар.

Иш берувчи корхоналар мутасаддилари ўзбекистонлик ишчиларнинг иш самарадорлиги юқорилиги, меҳнат муносабатларида интизомли ҳамда масъулиятли эканлигини эътироф этди.

Юртдошларимизга қонуний тартибда бир иш берувчи билан узоқ муддат меҳнат фаолиятини олиб бориш келгусида юртимиздан ушбу давлатга ишчи визаси асосида кириб-келиши кутилаётган фуқаролар квотасига ижобий таъсир қилиши тушунтирилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов меҳнат муҳожирлари билан суҳбатлар уюштириб, уларга ақидада адашмасликларини тушунтирмоқдалар.

Ўз навбатида, юртдошларимиз ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан Абдуқаҳҳор домлага мурожаат қилиб, батафсил жавоблар олмоқда.

Хизмат сафари давом этади.

Leave a comment