Тошкент шаҳар ва туманлари бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари иштирокидаги йиғилиш

Тошкент шаҳар ва туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари ва отинойилар иштирокидаги “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлари Тошкент шаҳрининг барча маҳаллалари бўйлаб давом этмоқда. Жорий йилнинг 30 октябрь куни Шайхонтоҳур тумани “Сузук ота” жоме масжидида Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова, Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул ходимаси Нилуфар Иргашева қатнашчилигида туман бош имом хатибларининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда отинойиларнинг “Оилада фарзанд тарбияси”, “Аёл- жамият кўзгуси”, “Илмдан бошқа нажот йўқ” мавзусида ўтказилаётган тадбирлар ва якка тартибдаги суҳбатлари натижаси ва аҳолини қийнаётган  муаммолари юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди.

Н. Иргашева туманларда фаолият юритувчи отинойиларга маҳалларадаги тадбир ва аёл-қизлар билан мулоқотлар ўтказишда иш самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар берди.

Шунингдек, З. Соатова томонидан отинойиларга жаҳолатдан сақланишнинг ягона йўли илму- маърифат эканлиги, муқаддас динимизда илм-маърифат улашиш эзгу амал эканлиги тушунтириб берилди.

Leave a comment