Чилонзор тумани тарғибот тадбирларида Тошкент шаҳар бош отинойиси Зулайҳо Соатова бошчилигида туман отинойилари иштирок этмоқдалар

Тошкент шаҳрида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар Чилонзор туманининг барча маҳаллалари бўйлаб давом этмоқда. Мазкур ҳафта давомида Дин ишлари бўйича қўмита ходимаси Нигора Минаварова, Республика ижтимоий мослаштирув маркази психологи Умида Турғунова, Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова иштирокида туманнинг “Бектўпи”, “Хайриобод”, “Кўркам”, “Оқтепа”, “Баҳористон” ва “Шарқ тонги”, МФЙларида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида “Аёл- жамият кўзгуси”, “Оилада фарзанд тарбияси” ва “Либос инсон зийнати” мавзуларида  тадбирлар ўтказилди.

Шунингдек, Чилонзор тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар бўйича ёрдамчиси Холида Усмонова шаҳар ва туман тарғибот гуруҳи раҳбарлари ва аъзолари, туманда фаолият юритувчи отинойилар, маҳалла фаоллари биргаликда маҳаллалардаги тадбирларда ўз маърузалари билан фаол иштирок этиб, аёл-қизлар билан мулоқотлар ўтказмоқдалар.

Отинойилар томонидан жаҳолатдан сақланишнинг ягона йўли илму- маърифат эканлиги, муқаддас динимизда илм-маърифат улашиш, инсонларга яхшилик улашиш, имкониятлар ва яратилаётган шароитларга шукр келтириш билан яшаш лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Тадбирдан сўнг турли масалалар юзасидан муаммоли аёл-қизлар билан якка тартибда суҳбатлар олиб борилди.

Самимий руҳда бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотлар сўнгида иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар, ўз саволларига жавоблар олиб, тадбир ташкилотчиларидан миннатдорчиликларини билдирмоқдалар.

Leave a comment