Тошкент шаҳри ва туманлар бош имом хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари иштирокидаги йиғилиш тўғрисида

 

МАЪЛУМОТ

Жорий йилнинг октябрь ойида Сузук ота жоме масжидида Тошкент шаҳри бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова, ва туман бош имом хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари иштирокидаги йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова туманда отинойилар фаолияти билан боғлиқ бир қатор масалалар тўғрисида фикр алмашилди. Шу билан бирга Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова томонидан отинойиларга иш режада амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларни батафсил тушунтирилди.

Суҳбатда З.Соатова отинойиларга рахбарият томонидан берилган вазифалар билан таништириб ўтди. Шунингдек, хар бир отинойи МФЙ идораларда “Жахолатга карши маърифат” лойиҳаси асосида ташкил этилаётган оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ажримларга сабаб бўлаётган эр-хотин ва қайнона-келин муносабатларидаги салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича ўзининг фикр мулоҳазаларини билдириб, тегишли тавсия ва кўрсатмалар бериш бориши лозимлигини маьнавий-маьрифий тадбирларни ўтказишда фаол бўлишлигларини таъкидлаб ўтди. Йиғилишда З.Соатова туман отинойилари билан уларнинг иш фаолияти, иш жараёнидаги йўл қўйилаётган камчиликлар, муаммолари ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режаси хусусида суҳбат ўтказди.

Leave a comment