МАВЛИД ОЙИНИ ЧИРОЙЛИ ЎТКАЗАЙЛИК!

Рабиул аввал – мавлид ойи. Бу ойни ўзгача руҳиятда, кайфиятда ўтказамиз. Чунки бу ойда оламлар сарвари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топганлар.
Бугун Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайнидин» жоме масжиди мажлислар залида пойтахтимиз туманлари бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб борди.
Йиғилишда Мавлид ойини юқори савияда ўтказиш, намозларни ўз вақтида ва чиройли ўқиб бериш, имом-хатиблар, ноиблар ижро интизомига қатъий риоя қилиши, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш каби масалалар муҳокама этилди.
Тадбир сўнгида хайрли дуолар қилинди.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Leave a comment