ЧЕГАРА ҲУДУДЛАРДА ЖУМА ШУКУҲИ

Таниқли уламоларимизнинг юртимизнинг чекка-чекка ҳудудларига бориб, намозхонлар билан учрашиши, улар билан дилдан суҳбатлашиб, гўзал мавъизалар қилиб бериши жамоатнинг шодлигига, хуррамлигига сабаб бўлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, бугун, 4 август куни пойтахтимизда фаолият юритаётган бир неча имом-хатиблар Республикамизнинг чегара ҳудудларига бориб, у ерда мавъизалар қилиб, жума намозларини ўқиб бердилар.
Хусусан, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани «Ноғай эшон» масжидига борган бўлса,
Олмазор тумани «Имом ат-Термизий» масжиди имом-хатиби Исоқжон домла Бегматов Амударё тумани «Қўзибой бобо» масжиди қавмини ўз маърузаларидан баҳраманд этди.
Олмазор тумани «Сирож солиҳ» масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров Амударё тумани «Баба Рустам» масжидига, Чилонзор тумани «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ эса Тахиятош тумани «Сариқ эшон» жомесига ташриф буюрди.
Сергели тумани «Қўшқўрғон» масжиди имоми Ўктам домла Маҳкамов Тахиятош тумани «Муҳаммад Мурод эшон» масжидига, Шайхонтоҳур тумани «Доруссалом» масжиди имоми Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров Шўманай тумани «Шўманай» масжидида намозхонларга маъруза қилиб, жума намозларини ўқиб беришди.
Аллоҳ таоло имомларимизнинг мавъизаларини манфаатли қилсин.

Leave a comment