ОБОД ЮРТДА ФАЙЗ БЎЛАДИ

Ҳашар

Яна бир неча кундан сўнг юртимизда 9 май Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланади.
Байрам арафасида юртимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ишлари олиб бориляпти. Зотан, бу анъана халқимизнинг маслагига айланиб кетган.
Бугун Республика маънавият ва маърифат марказининг Тошкент шаҳар ҳамда туманлар бўлимлари ходимлари «Шайх Зайниддин» қабристонида ободонлаштириш ишларини олиб боришди.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов меҳмонлар билан бирга Қуръони карим оятларидан тиловат қилиб, қабристонга дафн этилган барча марҳумларнинг руҳларига бағишлади.
Аллоҳ таоло марҳумларни раҳматига олсин, маконларини жаннат қилсин.

Leave a comment