ИМОМ-ХАТИБЛАР ОЛИМНИНГ СУҲБАТИДАН БАҲРА ОЛИШДИ

Бугун, 2023 йил 4 май куни пойтахтимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар учун Шайхонтоҳур туманидаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди.
Имом-домлаларга Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори, тарих фанлари доктори Илҳомжон Бекмирзаев буюк аждодларимизнинг бой маънавий мерослари ҳақида гўзал суҳбат қилиб берди.
Йиғилиш сўнгида Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори Илҳомжон Бекмирзаев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигининг ташаккурномаси билан тақдирланди.
Шу билан бирга, бир неча фаол имомлар ва ноиблар ҳам ташаккурномага лойиқ кўрилди.
Йиғилишдан сўнг, яъни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида барча имом-хатиблар марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳамда Шайх Алоуддин Мансур ҳазратларининг қабрларини зиёрат қилишди. Қуръони карим оятларидан тиловатлар қилиниб, марҳум устозларнинг руҳларига бағишланди.
Аллоҳ таоло бундай ишларни бардавом қилсин.

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

Leave a comment