Юртимизда Рамазон ҳар йилгидан ҳам кўтаринки руҳда бошланди. Чунки муҳтарам Президентимизнинг «Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорларида «Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» деган эзгу ғоя асосида кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш белгиланган.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Рамазоннинг биринчи куни пойтахтимизнинг Юнусобод тумани Ифтихор кўчаси 16-тор кўча 15-уйга ташриф буюрдилар.
Бу хонадонда фарзандлари, набиралари билан бирга яшовчи кекса ёшли онахон ҳолидан хабар олиб, ифторлик дастурхони учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, ширинликлар ҳадя қилдилар.
Абдуқаҳҳор домла шу уйда хонадон аҳллари билан бирга ифторлик қилдилар.
Самимий суҳбат даврага ўзгача файз бағишлади.
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати








