Инсон тетик, бардам ва бақувват бўлиши учун мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланиши керак. Айниқса, бугунги фаровон ҳаётда – ҳар бир оилада жон бошига биттадан автоулов тўғри келаётган даврда бу жуда муҳим.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан диний соҳа ходимлари ўртасида «Соғ танда – соғлом ақл» шиори остида спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтяпти.
Бугун, 28 январь куни пойтахтимиз имом-хатиблари ва имом ноиблари ўртасида спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка мусобақаларининг Тошкент шаҳар босиқчи жуда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Мусобақани Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ва ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари очиб бердилар.
Табиийки, мусобақаларда тез қарор қабул қила оладиган, абжир, чаққон ва эпчилларга омад кулиб боқади.
🏐 Волейбол бўйича
🥇1-ўрин Юнусобод тумани вакилларига,
🥈2-ўрин Учтепа ва
🥉3-ўрин Сергели тумани диний соҳа ходимларига насиб этди.
🏓Стол тенниси мусобақасида
🥇1-ўринга Юнусобод тумани «Масжидул Хайр» масжиди имом ноиби Адҳамхўжа домла Ҳикматуллаев;
🥈2-ўринга Мирзо Улуғбек тумани «Олтинтепа» масжиди имом ноиби Раҳматуллоҳ домла Ҳикматуллаев;
🥉3-ўринга эса Миробод тумани «ал-Бадр» масжиди имом ноиби Жамшид домла Назаров лойиқ кўрилди.
🟠Шашка йўналишида
🥇1-ўринга Шайхонтоҳур тумани «Обидхон Махдум» масжиди имом ноиби Адҳам домла Латипов;
🥈2-ўрин Учтепа тумани «Азиз ота» масжиди имом ноиби Абдураҳмон домла Камолов;
🥉3-ўрин Юнусобод тумани «Омина» масжиди имом ноиби Абдураҳим домла Тўрақулов муносиб кўрилди.
♟Шахмат бўйича ҳам ғолиблар аниқланди:
🥇1-ўрин Бектемир тумани «Бектемир» жоме масжиди имом-хатиби Зиёвуддин домла Аймуҳамедовга;
🥈2-ўрин Сергели тумани «Маъруф ота» масжиди имоми Сарвар домла Муҳаммадиевга;
🥉3-ўрин Мирзо Улуғбек тумани «Тўра бува» масжиди имом ноиби Муҳаммадамин домла Абдуллажоновга насиб этди.
Ғолибларга қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар берилди.
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати







