Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж ибодатларини тўла-тўкис адо этиб, ҳадиси шарифда таъкидланганидек: «Ким Аллоҳ учун гуноҳ-маъсиятлардан фисқу фужур ишлардан тийилган ҳолда ҳажни адо этса, худди онасидан туғилгандек гуноҳлардан пок бўлади» (Имом Бухорий ривояти), барча гуноҳлари кечирилишини орзу қилмаган мўмин-мусулмон бўлмаса керак. Албатта, бу борада ҳаж энг улуғ ибодат ҳисобланади.
Бугун Тошкент шаҳридан ҳажга борувчи зиёратчиларнинг дастлабки 4 та гуруҳи муқаддас заминларга жўнаб кетишди.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов зиёратчиларни кузата туриб, уларга ҳажни мукаммал адо этишларини Яратгандан сўрадилар.
Ҳожиларимиз эмон-омон Саудия Арабистонига етиб бориб, ҳаж амалларини бекаму кўст адо этиб, соғ-саломат жонажон Ватанимизга қайтиб келишини Яратгандан сўраб қоламиз.
Маълумот учун, зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида эса саккизта меҳмонхонада истиқомат қиладилар.
Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур, саъйларини машкур, гуноҳларини мағфур қилсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

































