Болаларни эъзозлаш, уларга икром қилиш, жажжи қалб соҳибларининг кўнгилларига қувонч ва сурур олиб кириш – ажри улуғ амал.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳар доим болажонларнинг кўнглини кўтариб, уарга қувонч улашганлар.
Бугун, Рамазоннинг 12 куни (12 март) Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Чилонзор туманидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюрдилар.
У ерда тарбияланаётган болажонлар билан дилдан суҳбат қилиб, уларга совға-саломлар улашдилар.
Ҳадяларни олган жажжи қалб эгаларининг кўнгиллари тоғдек кўтарилди.
Сўнгра Абдуқаҳҳор домла болажонлар бирга ифторлик қилдилар.
Таниқли уламо Ҳаммод Абдуллатиф айтади: «Бола учун масъулиятни ҳис этиш ва қайғуриш ҳам диний аҳамиятга, ҳам ижтимоий манфаатларга бирдай тааллуқли масаладир. Боланинг ота-онаси бор-йўқлигидан, уларнинг соғ ёки хасталигидан, машҳур ёки машҳур эмаслигидан қатъи назар, болага ёрдам кўрсатилиши шарт. Боланинг фаровонлиги учун масъул кишилар ўз бурчларини бажариш учун бор куч-имкониятларини ишга солишлари керак. Агар боланинг яқин қариндошлари бўлмаса, унга ғамхўрлик кўрсатиш масъулларнинг ҳам, оддий фуқароларнинг ҳам, хуллас, бутун мусулмон жамиятининг умумий мажбуриятига айланади».
Ташриф сўнгида болажонларнинг ҳақларига хайрли дуолар қилинди.













