Отинойилар томонидан қабул давом этмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият олиб бораётган барча масжидларда фуқаролар мурожаатлари юзасидан қабул куни деб белгиланганлиги муносабати билан, жорий йилнинг 20 сентябрь куни Учтепа тумани “Бешқайрағоч”, “Хондамир”, “Боғичинор”, “Абдулла Қодирий” МФЙ идораларида Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси М.Минаварова,Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова ва Учтепа тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Нафиса Қорабоева томонидан фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди.

Фуқароларнинг турли оилавий масалалалари ва аёллларга хос масалалар юзасидан қилган мурожаатлари тингланди. Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича берилган саволларига Тошкент шаҳар бош отинойиси Зулайҳо Соатова ва туман бош отинойиси Нафиса Қорабоева томонидан батафсил жавоблар берилди. Суҳбатлар якунида фуқаролар, маслаҳат ва тавсияларидан кўнгиллари тўлиб, ўз ташккурларини билдириб мамнун бўлдилар.

Leave a comment